...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Толибон” хавфсизлик музокаралари олдидан 17 нафар ҳарбийни ўлдирди


13:05, 09.03.2018 Олам
 2 946

Ҳалок бўлганларнинг 10 нафари полиция ва 7 нафари ҳарбий хизматчи бўлган.

Бугун, 9 март куни “Толибон” террорчилик гуруҳи томонидан Афғонистоннинг шимолий вилояти Тохардаги назорат-ўтказиш пунктига қилинган ҳужум натижасида 17 нафар Афғонистон ҳарбийси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “vesti.ru” хабар қилди.
 
Тохар вилоятининг Хожа-ғор назорат-ўтказиш пунктига уюуштирилган қуролли ҳужумлар натижасида ҳалок бўлганлардан ташқари 9 нафар ҳарбий хизматчи жароҳат олгани айтилмоқда.


 
Маълумот ўрнида, Афғонистоннинг шимолий вилоятларида “Толибон”нинг асосий кучлари жойлашган бўлиб, улар шу ҳудудларга келган “Ислом давлати” террорчилик гуруҳлари билан қўшилиб кетиш эҳтимоли юқори саналади.
 
Эслатиб ўтамиз, “Тинчлик жараёни,  хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференсияни Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёргарлик кўришнинг амалий масалаларини муҳокама қилинганини  хабар қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Афғонистон Толибон Тохар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!