Уларнинг кўпчилиги Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари экани айтилмоқда.
Таъкидланишича, жангарилар Тожикистон ва Афғонистон чегарасидаги Балх, Бадахшон, Қундуз ва Тохар вилдоятларидаги 29 та машғулот базасига олиб келинган. Жангариларнинг асосий қисми марказий осиёлик ёшлар эканлиги айтилмоқда.
Шунингдек, Ражабали Раҳмонали айни дамда чегарада юзага келган бундай қалтис вазият сабаб Тожикистоннинг халқаро ташкилотлар ва минтақага мутасадди мамлакатлар ёрдамига эҳтиёжи борлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26-27 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон масаласига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтгани ва унда минтақадаги тинчлик масаласи кўрилганини хабар қилган эдик.