...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Толибон” қўмондонларидан бири йўқ қилинди


14:12, 03.12.2018 Олам
 5 278

Афғонистон ҳукумати ва АҚШ қўшинлари Ҳелменд вилоятида ҳарбий амалиёт ўтказган.

Кеча, 2 декабрь куни Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида “Толибон” ҳаракати қўмондонларидан бири дронлар ҳужуми натижасида йўқ қилинди. Бу ҳақда “Tolo News” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, “Толибон”нинг Ҳелманддаги губернатори Муҳаммад Раҳим Маннон ўлдирилган. У шунингдек, Абдулманнон Охунд номи билан ҳам машҳур бўлган.
 
Абдулманнон Охунд Навзад туманига ҳаво ҳужуми вақтида ҳалок бўлган. У билан бирга ҳаракатнинг тўрт аъзоси ҳам йўқ қилинган.
 
Таъкидланишича, “Толибон” Муҳаммад Раҳим Манноннинг ўлимини катта йўқотиш деб атаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Афғонистон “Толибон” 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!