...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Толибон” етакчиси АҚШга таклиф билан чиқди


17:15, 13.06.2018 Олам
 16 323

Хайбатулло Охунзода Афғонистондаги кўп йиллик қонли қарама-қаршиликларга барҳам бериш йўлини айтди.

“Толибон” террорчилик ҳаракати етакчиси Хайбатулло Охунзода Афғонистондаги кўп йиллик қонли қарама-қаршиликларга барҳам бериш учун АҚШни тўғридан-тўғри мулоқотларни бошлашга чақирди. Бу ҳақда “Tolo News” хабар берди.
 
“Агар АҚШ расмийлари ҳақиқтдан ҳам можароларни тинч ҳал қилишга ишонсалар, улар музокаралар столига ўтиришлари ва юзма-юз мулоқотни бошлашлари керак”, дейди Охунзода.
 
Шунингдек, “Толибон” етакчиси АҚШнинг ҳар қандай муаммони ечишда куч ишлатиши хато эканини, баъзи вақтларда куч ишлатиш наф бермаслигини таъкидлаган.
 
Охунзода Афғонистонни қутқаришнинг ягона йўли Америка ва НАТОнинг “Қатъий ёрдам” амалиётларида қатнашаётган ҳарбий қисмларини мамлакатдан чиқариш эканини ҳам қайд этди.
 
Унинг сўзларига кўра, Афғонистонда чет эл босқини натижасида юзага келган инқирозли вазият фақатгина музокаралар йўли билан ечимини топади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Толибон Афғонистон АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!