...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Tashkent City” халқаро бизнес марказининг концепцияси тасдиқланди


14:27, 14.10.2017 Жамият
 4 105

Лойиҳани амалга ошириш ишлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан назорат қилинади.

Ислом Каримов, Алишер Навоий шоҳкўчалари, Фурқат ва Олмазор кўчалари ўртасида 80 гектар майдонда жойлашиши режалаштирилган “Tashkent City” халқаро бизнес марказининг концепцияси қабул қилинди.
 
Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифада хабар берилди. “Tashkent City” бизнес маркази сейсмик шароитлар, шаҳарнинг архитектура қиёфаси, қурилиш анъаналарини ҳисобга олган ҳолда табиат билан ҳамохангликда барпо этилиши маълум қилинди.






 
Марказда 40 қаватдан баланд бўлмаган замонавий технологиялар асосидаги бизнес офислар, меҳмонхоналар, 12 қаватдан баланд бўлмаган турар-жойлар қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, ушбу ҳудудда конференция ва кўргазма марказлари, гипермаркетлар, савдо майдонлари, ресторан, кафе ва ер ости автотураргоҳлари қурилади.
 
Лойиҳани амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида дирекция ташкил этилган бўлиб, у хорижлик ва маҳаллий инвесторларни бирлаштиради.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Tashkent City лойиҳаси қабул қилинди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар