...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳаво шарида учувчилар гувоҳнома олишда 28 та фандан имтиҳон топширади


13:43, 14.10.2017 Жамият
 1 776

“Дававианазорат” ташкилоти аэростат учувчиларига гувоҳнома бериш тизимини ишлаб чиқди.

“Дававианазорат” ташкилоти бошлиғининг 10 октябрдаги буйруғи билан “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари” Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидаларига қўшимчалар киритилди.
 
Энди аэростат (ҳаво шари) учувчиларига ҳам гувоҳномалар берилади. У “Дававианазорат” томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича учиш ўқув юртларида аэростат учувчиси сифатида тўлиқ ўқув курсини тамомлаган шахсларга берилади. Номзод 17 ёшдан кичик бўлмаслиги ва талаб этиладиган тиббий хулосага эга бўлиши керак.
 
Аэростат учувчиси гувоҳномаси умумий намунада 1-саҳифасида “Аэростат учувчиси” ёзуви билан берилади. Унинг амал қилиш муддати — 2 йил, бироқ уни қуйидаги асослар билан узайтириш мумкин:
 
  • учиш ишига қўйиш тўғрисида ТУЭКнинг тиббий хулосаси;
 
  • охирги 2 йил ичида учганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
 
  • 2 нусхада расмийлаштирилган тақдимнома.
 
Бунинг учун 28 та фан бўйича имтиҳон ҳам топширилади, уларнинг ҳар бири бўйича 4 дан паст бўлмаган баҳо олиш зарурлиги айтилган. Ҳужжат билан аэростат учувчиларининг билимлари ва маҳоратига талаблар тасдиқланди.
 
Учиш техникасини “Дававианазорат”нинг Олий малака комиссияси (ОМК) инспекторлари ёки унинг раиси (ўринбосари) рухсатномасига биноан фуқаро авиацияси эксплуатантларининг малака комиссияси инспектор-учувчилари текширади. Учиш техникасини камида тўрт баҳога топшириш керак.
 
Агар ярим йил мобайнида аэростат учувчиси 4 та учириш ва кўтарилишни бажармаган бўлса, у гувоҳнома эгаси ҳуқуқларидан фойдалана олмайди.
 
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 11 октябрдан кучга киргани айтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Аэростатни бошқариш учун гувоҳнома 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар