Учрашув ҳаками ўйиннинг сўнгги дақиқаларида бирданига саккиз футболчини майдондан четлатганди. Бунақаси фақат Ўзбекистонда бўлади.
Эндиликда 12 июнь, душанба куни “Спорт ТВ” ўзининг “ФИФА” дастурида “Сурхон” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўйинда юз берган воқеаларга бағишланган лавҳаларни эфирга узатишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, учрашув ҳаками Игорь Худайдатов ўйиннинг сўнгги дақиқаларида бирданига саккиз футболчини майдондан четлатганди. Жанжал учрашувга қўшиб берилган 4 дақиқа ичида содир бўлган. Шунингдек, учрашув видеолавҳасида ерда ётган “Андижон” футболчисини “Сурхон” клуби шифокори оёғи билан бошига тепгани ҳам тасвирга туширилган.
Бундан ташқари, 12 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси Эрондаги “Озоди” стадионида Жаҳон Чемпионати саралашининг учинчи босқичидан ўрин олган учрашувда Эрон терма жамоаси билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:45да бошланади.