...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал Мадрид” Ўзбекистонда фойдали бўлиши кутилаётган дастурини ишга туширди


09:09, 04.06.2018 Спорт
 3 575

Кеча “Бунёдкор” стадионида дастурнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мадриднинг “Реал” клуби Ўзбекистонда Real Madrid Foundation Clinic дастурини ишга туширди. Кеча, 3 июнь куни “Миллий” стадиони (эски “Бунёдкор”) да дастурнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
 
Маросимда Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, “Реал Мадрид” клуби мураббийлари ва бошқа мутассаддилар иштирок этди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар бермоқда.




 
Дастурга асосан Тошкентга “Қироллик клуби”нинг 3 нафар мураббийи — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте ташриф буюрган.
 
Испаниялик мутахассислар ЎФА билан ҳамкорликда йўлга қўйилаётган ушбу дастур келажакда ўзбек футболига фойдаси тегишига ишончлари комил эканини таъкидлаб, бу борада қўлдан келганча ёрдам беришга тайёр эканликларини айтиб ўтдилар.
 
“Реал Мадрид” клуби мураббийлари Ўзбекистонда 16 июнь кунига амалий тадбирлар ўтказади. Тадбирлар давомида болалар билан турли мастер класслар, назорат учрашувлари, “Summer cup” турнири ва бошқа мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид Real Madrid Foundation Clinic 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!