...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қизилқум” футболчиси 3 миллион жарима тўлайди


19:47, 06.06.2018 Спорт
 3 480

Эркин Бойдуллаев 1 та учрашувга дисквалификация қилинди.

ЎзПФЛда Тартиб-интизом Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унга кўра, “Қўқон-1912” – “Қизилқум” тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Қизилқум” клуби футболчиси Эркин Бойдуллаев 1 та учрашувга дисквалификация қилинди ва 3 миллион сўм миқдорида жарима тўлайдиган бўлди
 
ПРО-Лига
 
“Машъал” – “Шўртан” учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Машъал” клуби футболчиси В. Шодиев 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.
 
“Шердор” – “Локомотив-БФК” учрашувида ўйин қоидасини қўпол равишда бузгани учун майдондан четлатилган “Локомотив-БФК” жамоаси футболчиси С. Исмоилов 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.
 
“Ифтихор” – “Лабса” учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Лабса” клуби футболчиси Ж. Шодмонов 3 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.
 
“Ифтихор” – “Лабса” учрашуви вақтида бош ҳакам ёрдамчиси шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун четлатилган “Лабса” жамоаси бош директори Ш. Жўраев 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. Агар ушбу ҳолат яна такрорланадиган бўлса, Ш. Жўраевга нисбатан янада қаттиқроқ жазо чоралари кўрилиши белгилаб қўйилди.
 
“Ифтихор” – “Лабса” учрашуви вақтида ҳакамлар шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун четлатилган “Лабса” клуби ёшлар жамоаси мураббийи С. Тошев 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.  Агар ушбу ҳолат яна такрорланадиган бўлса, С. Тошевга нисбатан янада қаттиқроқ жазо чоралари кўрилиши белгилаб қўйилди.
 
Футзал
 
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашуви якунлангач рақиб жамоа дарвозабонини номақул сўзлар билан ҳақорат қилган “Навбаҳор” жамоаси аъзоси И. Жўраев 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 1 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.
 
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувида рақиб жамоа ўйинчиси И. Жўраевнинг юзига тарсаки туширган “Қўқон-1912” жамоаси аъзоси А. Зияев 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 1 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.
 
Аёллар футболи
 
“Пахтакор” – “Бухоро” учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Пахтакор” клуби футболчиси М.  Воҳидова 2та учрашувга дисквалификация қилинди.   
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қўқон-1912 Қизилқум Эркин Бойдуллаев жарима 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!