...
МЕНЮ
ONLINE TV

“ПСЖ” “Реал”га қарши ўйин олдидан тактик ўзгаришларни амалга оширди


19:07, 06.03.2018 Спорт
 3 197

Парижликлар бош мураббийи Унаи Эмери бугунги ўйинда майдонга ўзгача таркибни синовдан ўтказишни режалаштиришган.

“ПСЖ” клуби бош мураббийи Унаи Эмери “Реал”га қарши ўйин олдидан тактик ўзгаришларни амалга оширди.
 
Аниқроғи, Унаи Эмери “Реал”га  қарши биринчи учрашувда майдонга тушган футболчиларни жавоб ўйинида майдонга туширмасликка қарор қилган.


 
Испаниялик мутахассис душанба кундан бошлаб, жамоа ҳимоя чизиғида ўзгаришларни амалга оширган бўлиб, бугунги ўйинга Тиагу Силва ва Лейвен Курзаваларни майдонга тушириши кутилмоқда. Бу икки футболчи Кимпембе ва Берчиче ўринларини эгаллайди.
 
Шунингдек, Тьягу Мотта ёш футболчи Жованни Ло Чельсо ўрнида ҳаракатланиши кутилмоқда.
 
Шундай қилиб, жароҳат олган Неймарни рўйхатга қўшганда парижликлар таркибида тўрт ўзгариш кузатилади.
 
Эслатиб ўтамиз, парижликлар етакчиси Неймар жароҳати сабаб “Реал”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
 
Ўз ўрнида “қироллик клуби” Парижга 24 нафар футболчи билан йўл олган.
 
Маълумот учун, “ПСЖ” – “Реал” баҳси бугун, 7 март кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.
 
Жамоаларнинг дастлабки ўйинларида мезбон жамоа – “Реал” 3:1 ҳисобида иродали ғалабага эришган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ПСЖ Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!