...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳазил эмас! Шимолий Корея Жанубга интилмоқда


18:57, 06.03.2018 Олам
 5 015

Икки томонлама музокаралар кейинги ойга мўлжалланган.

Жорий йилнинг апрель ойида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан икки томонлама саммит доирасида учрашади. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар қилди.
 
Аввалроқ, Жанубий Кореянинг ҳукумат делегацияси Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда Ким Чен Ин билан учрашув ўтказиб, бир қанча соҳаларда келишувларга эришганини хабар қилган эдик.


 
Мазкур учрашув давомида Шимолий Корея етакчиси кутилмаган таклифларни илгари сурди. Хусусан, у энди мамлакат ядровий дастурини ривожлантиришга ҳожат йўқлигини таъкидлади. Унга кўра, Корея минтақасида Шимолга нисбатан жиддий ҳарбий хавф йўқ.
 
Шунингдек, Жанубий Корея делегацияси раҳбари Чунг Эуи Ёнг ОАВ билан очиқ брифинг ўтказди.
 
Мазкур брифингда у Шимолий Кореянинг ядро қуроллари дастури бўйича мақсади жиддий эканлигини, Ким Чен Ин АҚШ билан ядро қуролларини тартибга солиш ҳақидаги келишувларга рози эканини таъкидлади.
Икром Раҳмон

Теглар:Шимолий Корея Жанубий Корея ядро келишуви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!