...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пўм чиқиш” навбати Буюк Британия ва Россияга!


21:24, 14.03.2018 Жамият
 7 480

Буюк Британия “Скрипаль иши” сабабли 23 россиялик дипломатни қайтариб юбормоқчи.

Буюк Британия Россия билан олий даражали алоқаларини бекор қилади ва шу муносабат билан Лондонга ташрифи учун Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга юборилган таклифни қайтариб олади, деб маълум қилган Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй Британия парламенти йиғилишида. Бу ҳақда “Interfax.ru” хабар бермоқда.
 
“Биз Россия ва Буюк Британия ўртасида режалаштирилган барча олий даражали икки томонлама алоқаларни тўхтатамиз, шу билан бирга Лавровнинг Буюк Британияга келиши ҳақидаги таклифни қайтариб оламиз”, дейди у.


 
Британия Бош вазири айтдики, Британиянинг вазирлари ва олий даражали амалдорлари Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига бормайди. Хусусан бу қарор, Британия қироллик оиласига ҳам тааллуқли.
 
Мэйнинг сўзларига кўра, Буюк Британия Россия билан алоқаларни бутунлай узиб қўйишни хоҳламайди. Шу билан бирга икки давлат алоқалари ҳозиргидек яхши бўлиб қолишининг ҳам имкони  йўқ.
 
Дипломатларнинг қайтариб юборилиши.
 
Буюк Британия “Скрипаль иши” сабабли 23 россиялик дипломатни қайтариб юбормоқчи.
 
“Разведканинг хабар қилинмаган офицерлари сифатида аниқланган барча... Уларнинг кетиши учун бир ҳафта муддати бор”, дейди Мэй.
 
Маълумот ўрнида, бу сўнгги 30 йилдаги бир марталик энг катта қувғиндир.
 
Аввалроқ, Россия Давлат разведка бошқармасининг собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва қизининг заҳарланиши билан боғлиқ можаролар ҳақида хабар қилган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Скрипаль Буюк Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар