Янги стадион 30 минг томошабинга мўлжалланиши режалаштирилмоқда.
Хабарларга кўра, айни вақтда хориж стадионлари ўрганилмоқда. Клуб вакиллари бир қатор мамлакатларда бўлишга улгурди. Навбатда эса Голландия, Австрия мамлакатари турибди. “Пахтакор” вице-президенти Умид Аҳмаджонов қурилиш ишлари 5-6 ойдан кейин бошланишига ойдинлик киритди.
Аввалроқ, клуб президенти Бобур Шодиев ҳозирда мавжуд бўлган стадион бузилиб, унинг ўрнида 2 йил ичида янги стадион қурилиши ҳақида маълум қилган эди.
Хабарларга қараганда, янги стадион 30 минг томошабинни ўзига сиғдира олади. Мазкур стадион мамлакатда энг янги технологиялар асосида қурилган иккинчи ёпиқ мажмуа бўлади.