...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бакуда ғалати ҳолат: ёш боланинг қон гуруҳини сўровчилар пайдо бўлди


16:20, 10.08.2017 Олам
 5 169

Озарбайжоннинг турли ҳудудларида нотаниш аёллар томонидан ёш болаларнинг қон гуруҳи билан қизиши ҳолатлари кўпайган.

Ижтимоий тармоқларда озарбайжонликлар томонидан жудаям ғалати бир ҳолат муҳокама қилинмоқда. Бакунинг турли ҳудудларида нотаниш аёллар томонидан ёш болаларнинг қон гуруҳи билан қизиши ҳолатлари кўпайгани ҳақида хабар қилинмоқда.
 
Кекса аёллар дея тарифланаётган қон гуруҳини сўровчилар, болали аёллар ва бувилар олдига келиб ғалати савол бермоқдалар. Улар бола бошини қачон ўзи тута бошлагани, қачон юра бошлагани, бола нима ейиши ва энг қўрқинчлиси, боланинг қон гуруҳи билан қизиқишмоқда.
 
Дастлаб унчалик аҳамиятга эга бўлмаган саволдек туюлган, бироқ бу ҳақда юзлаб оналар гапира бошлаганидан сўнг хавотирли вазият юзага келиши оқибатида одамлар орасида қўрқув пайдо бўлган.
 
Кимдир болаларнинг тана аъзолари учун ёки педофиллар томонидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида гапирмоқда.
 
Бу жиноий тўдами ёки секта? Очиқдан очиқ кўриниш бераётган ғалати аёлларнинг ҳаракатидан жиноий тўда эканлигига шубҳа қилинмоқда. Энг хатарли гумон - бола ички органларини қора бозорда сотувчилар бўлсачи, деган фикрлар ҳам йўқ эмас.
 
Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги аҳолидан бола ўғирланиши билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушмаганини, аммо суриштирув ишлари бошланганини маълум қилган. Вазирлик қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар, фарзандларни асраш ва огоҳликни йўқотмасликка чақирмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Озарбайжон Баку Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!