...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одил Аҳмедов: Ўз вақтида “Арсенал”га ўтишим мумкин эди


16:17, 10.08.2017 Спорт
 4 103

Ўзбекистонлик футболчи Россиядаги фаолияти, хитойлик ҳамкасблари ва Европа жамоаларидан бўлган қизиқишлар ҳақида сўзлади.

Ўзбекистон терма жамоаси ва ҳозирда Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубида тўп сураётган ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов Россиядаги фаолияти, хитойлик ҳамкасблари ва Европа жамоаларида бўлган қизиқишлари хусусида интервью берди.
 
– Хитойликлар билан дўстлашиш жараёни осон кечди.   Маҳаллий футболчилар жамоада легионерлар кўплиги сабаб уларга ажратилган олтита ўриндан бирида бўлишни исташади. Хитойда футболни чинакамига севишади ва доим майдонда асосий бўлишни исташади. Ишонч билан айта оламанки, 5 йилдан кейин хитойлик футболчилар профессионал даражага кўтарилишади.
 
“Анжи ва “Краснодар” клубларининг собиқ футболчиси Одил Аҳмедов ўз вақтида Европа клубларидан қизиқишлар бўлганини ҳам таъкидлади.
 
– 2011-йил Англиянинг “Арсенал” клубига ўтишим мумкин эди. Албатта, бундай машҳур жамоада кимнинг ўйнагиси келмайди дейсиз?
 
Лекин ўша йил “Анжи” билан шартнома имзолаб бўлгандим ва клуб раҳбарияти мени қўйиб юборишга рози бўлмади. Чунки “Анжи”ни Европа даражасига олиб чиқиш режалаштирилганди.
 
“Краснодар” футболчиси эканлигимда Франциянинг “Ницца” жамоаси хизматларимга қизиқиш билдирди. Францияликлар “Краснодар” билан Европа Лигасида ўйнаганди, ҳаракатларимни балки шунда кузатишган.
 
Мавсум якунлангандан сўнг “Ницца” “Краснодар”га расмий таклиф билан чиқди. Афсуски, “Краснодар” билан амалда шартномам бор эди, шунингдек, трансферим учун таклиф этилган нарх россиялик раҳбарларни қониқтирмаган. Буни тўғри тушунишга ҳаракат қилдим.
 
Хитой клубига ўтишим эса “Краснодар” раҳбарларидан ташқари ўзимни ҳам қониқтирди. “Краснодар” мени “Шанхай СИПГ”га 5,5 миллион еврога сотди, “Ницца” эса трансферимни сотиб олиш учун 500 минг таклиф этганди.
 
Россия жамоаларида бошқа ўйнамайман, “Шанхай СИПГ”даги юришимни якунланганимдан кейин Ўзбекистонга қайтиб, фаолиятимни давом эттираман, - дея сўзларини якунлади Ўзбекистон терма жамоаси сардори Аҳмедов.
 
Маълумот ўрнида, Аҳмедов жорий мавсум “Шанхай СИПГ” таркибида 14 учрашувда майдонга тушиб, битта гол урган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой футбол ассоциацияси Суперлигада иштирок этаётган жамоаларнинг легионер футболчилардан бўлган қарзларини тўлаб бериш учун 15 августга қадар мухлат берганди.
 
Қарздорлар қаторида Одил Аҳмедовнинг “Шанхай СИПГ” ва Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзоси Анзур Исмоилов тўп сурадиган “Чангчун Ятай” жамоаси ҳам бор.
 
Агар жамоалар белгиланган муддатга қадар қарздорликни тўлаб беришмаса, легионер футболчиларнинг амалдаги шартномаси муддатидан аввал бекор қилиниб, қарздор клубларга жарим солинади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Одил Аҳмедов Хитой чемпионати Анжи Краснодар Шанхай СИПГ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!