...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзстандарт” 170 нафар мансабдор шахсни жавобгарликка тортди


14:37, 11.08.2017 Жамият
 3 210

340 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги текширувдан ўтказилиб, 80 турдаги маҳсулот амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабига мувофиқ келмаслиги аниқланди.

Бугун, 11 август куни Миллий матбуот марказида “Мустақиллик йилларида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан олиб борилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
 
Анжуманда айтилишича, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари устидан икки турдаги назорат амалга оширилади. Биринчи назорат, давлат томнидан, иккинчи назорат эса, сертификатлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари устидан инспексия назорати олиб борилади.
 
Ўтган ва жорий йилнинг ҳозирги кунига қадар давлат назорати текширувларида 340 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги синовлардан ўтказилган. Шундан 80 турдаги (23.5 %) маҳсулотлар амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабига мувофиқ келмаслиги аниқланган.
 
Ўтказилган назоратларда корхоналарда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари стандартлар билан таъминланмаганалиги, маҳсулотга дори вақт саналари кўрсатилмаслиги, сақлаш ва ўлчов воситалари умуман талабга жавоб бермаслик ҳамда сертификатсиз ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатлари каби қўпол камчиликлар кўплаб аниқланган.
 
Масалан, агентлик томонидан 1572 дона ўлчов воситалари қиёслаш сертификатидан ўтмаган ва яроқсиз ҳолатда фойдаланиб келинаётганлиги аниқланиб, меъёрий қонун талабларини бузган 170 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:“Ўзстандарт” Сертификатлаштириш назорат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар