...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тузилмасини ўзгаришлар кутиб турибди


19:11, 20.11.2018 Жамият
 4 381

Соҳадаги тўртта илмий-тадқиқот, изланиш ва лойиҳалаштириш институтлари негизида ягона интернет ташкил этилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нефть-газ саноатининг ҳолати муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув тизими мураккаб ва кўп поғонали бўлгани сабабли соҳада ислоҳотлар амалга оширилиши суст кечаётганини танқид қилган.
 
Бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” жамиятининг ташкилий тузилмасини оптималлаштириш, тармоққа оид бўлмаган ташкилотларни тизимдан чиқариш бўйича кўрсатмалар берилган. Хусусан, такрорланувчи функцияларни бажарувчи бошқарув бўғинларини қисқартириш, тармоқдаги сервис корхоналарини ҳамда ёрдамчи ишлаб чиқаришларни давлат-хусусий шериклик асосида инвесторларга бериш кераклиги таъкидланган.
 
Соҳадаги тўртта илмий-тадқиқот, изланиш ва лойиҳалаштириш институтлари негизида миллий нефть-газ илмий-тадқиқот институтини ташкил этиб, углеводородларни чуқур қайта ишлаш бўйича инновацион ечимлар топиш ва татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси қўйилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Нефть-газ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар