2016 йилнинг январь ойида актёр Отабек Мусаев “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори этиб тайинланган эди.
Маълум қилишинича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 январдаги қарорига асосан Низами Жалолович Маҳмудов “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директорининг ўринбосари этиб тайинланган.
Низами Маҳмудов шу кунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими лавозимида фаолият юритган. Ундан олдин кўп йиллар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари сифатида самарали меҳнат қилган.
Маълумот учун, 2016 йилнинг январь ойида актёр Отабек Мусаев “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори этиб тайинланган эди.