...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек ва турк киноусталари ҳамкорлигида фильмлар суратга олинади


16:07, 18.09.2017 Кино
 3 323

“Ўзбеккино” миллий агентлигига Туркия Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси Бакир Карлиг бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Бугун, 18 сентябрь куни “Ўзбеккино” миллий агентлигида Туркия Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси, БМТнинг Альянс цивилизацияси масалалари бўйича Туркия миллий мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси Бакир Карлиг бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида учрашув бўлиб ўтди.
 
“Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров меҳмонларни ташриф билан қутлар экан, икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантириш учун имкониятлар мавжуд эканини қайд этди.
 
Ўз навбатида Туркия делегацияси аъзолари учрашув учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳакорликни мустаҳкамлаш, томонлар ўртасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш юзасидан фикр билдирдилар.
 
“Ўзбеккино” миллий агентлиги халқаро бўлими бошлиғи Ася Батраеванинг айтишича, ташриф доирасида учрашувда ўзбек ва турк киноусталари ҳамкорлигида фильмлар суратга олишни йўлга қўйиш таклифи ўртага ташланган.
 
Томонлар келгусида шу каби манфаатли йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.
Улуғ БЕК

Теглар:Ўзбекистон Туркия Ўзбеккино миллий агентлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!