...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Европа кинолари фестивали ўтказилади


09:12, 23.05.2017 Кино
 2 010

Фестивал мобайнида Европанинг 11 та давлати киноижодкорлари томонидан яратилган асарлар намойиш этилади.

Жорий йилнинг 22-28 май кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ҳамкорлигида V Европа кинолари фестивали ўтказилади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Мазкур фестивал Ўзбекистонда 2013 йилдан буён мунтазам равишда ташкил этилиб келинаётган бўлиб,  асосий мақсад Европанинг замонавий филмлари билан ўзбек жамоатчилигини таништиришдан иборатдир.
 
Фестивал мобайнида Европанинг 11 та давлати киноижодкорлари томонидан яратилган 13 та бадиий,  ҳужжатли ва мултипликацион филмлар намойиш этилиши кўзда тутилган.
 
Мазкур тадбирга бағишланган матбуот анжумани 19 май куни Республика Киночилар уйида ўтказилди. Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
 
Фестивалнинг расмий очилиш маросими 22 май куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги киносаройида бўлиб ўтади.
 
Намойишларга кириш бепул.

Теглар:Европа кинолари фестивали Ўзбеккино Миллий агентлиги Европа Иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!