Ўзбекистон тарихида давлат миқёсидаги бундай концерт илк бор 100 фоиз жонли ижрода бўлиб ўтмоқда.
Ушбу тантанали маросимда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, элчихоналар ва дипломатик корпус вакиллари, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спорт ва бошқа соҳаларда кўзга кўринган жамоат арбоблари иштирок этмоқда. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ташриф буюрди ва нутқ сўзлади.
Шуниси аҳамиятлики, мустақил Ўзбекистон тарихида давлат миқёсидаги бундай концерт илк бор 100 фоиз жонли ижрода бўлиб ўтмоқда. Тадбирдан батафсил маълумотларни тез орада тақдим этамиз.