...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Гуанчжоуга юк ташиш рейсларини йўлга қўяди


08:52, 25.07.2017 Жамият
 1 867

Навоий шаҳри аэропорти орқали парвозлар тартиби ҳам ишлаб чиқилмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Гуанжоу (Хитой) аэропортига янги юк ташиш рейси очилиши муносабати билан тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда авиакомпаниянинг расмий сайтида хабар берилди.
 
Ҳозирда миллий авиакомпания тижорат департаменти юк ташиш бошқармаси мутахассислари билан биргаликда Гуанжоуга юк ташиш рейсларининг амалга ошириш ҳисоб-китобларини ўйлаб чиқмоқда.
 
Шунингдек, Boeing-767-300ER юк ташиш самолётларининг Навоий шаҳри аэропорти орқали парвозлар тартиби ҳам ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
 
“Янги юк ташиш авиайўналишининг очилиши миллий авиаташувчига “Навоий” халқаро аэропорти парвозлари географиясини кенгайтириш имконини беради ва Ўзбекистон, Хитой мамлакатлари ўртасидаги бизнес-ҳамкорликнинг мустаҳкамланишида асосий омиллардан бири бўлади”, дейилади расмий хабарда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Навоий Ўзбекистон ҳаво йўллари Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар