...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзагролизинг” АЖга янги раис тайинланди


18:26, 25.12.2018 Жамият
 3 026

Тайинлов тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Акмал Арслонович Холмурадов “Ўзагролизинг” АЖ бошқарувининг янги раиси этиб тасдиқланди.
 
Акмал Холмурадов аввал Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази директори ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган.
 
Эслатиб ўтамиз, лизинг олувчиларнинг лизинг асосида реализация қилинадиган замонавий қишлоқ хўжалиги ва бошқа техникаларга, ускуналар ҳамда мини технологияларга бўлган талабларини ўрганиш “Ўзагролизинг” АЖ фаолиятининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Акмал Холмурадов Тайинлов Ўзагролизинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар