...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ориат доно” радиоси 16 ёшда!


14:45, 17.12.2016 Жамият
 3 105

Радиостанция Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида 106.5 тўлқинида, Фарғона водийсида эса 102.4 тўлқинида фаолият олиб боради.

Ўзбекистонда нодавлат телерадиостанциялар орасида ўзининг лойиҳалари билан бир неча йиллардан буён тингловчилар қалбидан жой олиб келаётган “Ориат доно” радиоси бугун, 17 декабрь куни радио 16 ёшини қаршилади.
 
“Файзли радио” сифатида эътироф этилувчи радио Тошкент шаҳри ва Сирдарё, вилоятида 106.5 тўлқинида, Фарғона водийсида эса 102.4 тўлқинида фаолият олиб боради. Радио бугундан эътиборан Самарқандда ҳам жаранг соча бошлади.
 
“Ориат доно” радиоси дунё ва маҳаллий хабарларни ўз вақтида етказиши, шунингдек, лойиҳалари орқали маданиятимизни тарғиб этиши билан ажралиб туради.
 
Ҳақиқий маънодаги ўзбекона радио илк марта 2000 йил 17 декабрь куни жаранг сочишни бошлаган эди. Бугун “Ориат доно” тингловчиларга яхши кайфият улашаётганига 16 йил тўлди. 16 йиллик фаолият давомида радиостанция қатор ютуқларга эришган. Бундай муваффақиятлар сони янада ортишини тилаган ўзбек эстрадаси юлдузлари эрта тонгдан “Ориат доно” радиосини Instagram орқали табриклашни бошладилар.
 
Акмал Мирзо, Баҳодир Мағдиев, Дилором Отахонова каби бошловчиларни одамлар овозлари орқали жуда яхши танишади. Улар кўплаб маъноли, мазмунли эшттиришлари билан миллионлаб хонадонларга кириб борганлар.
 
Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларига қаратилган катта эътибор самараси ўлароқ, бугунги кунда ОАВлар сони кўпайиб, ривожланмоқда. Булар орасида эса “Ориат доно”нинг ўз ўрни, мавқеи бор. Бу ўринни халқимиз белгилаб берган.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан “Ориат доно” радиосини бугунги сана билан муборакбод этиб, ижодий парвозлар тилаб қоламиз.
 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар