...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Миллион”нинг концерти сўнгги кунига чипталар ҳамон сотувда


15:59, 21.09.2016 Шоу-бизнес
 7 229

Жамоа сардори Бекзод Комилжонов ва Даврон Кабулов чиптани “Истиқлол” саройи кассаларидан топиш мумкинлигини айтишди.

Аввалроқ, “Миллион” жамоасининг концерт дастури кунларига яна уч кун қўшилгани ҳақида хабар берган эдик. Жамоа аъзоси Даврон Кабулов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали 19-20-21 сентябрь кунлари ҳам концерт дастури бўлиб ўтишини эълон қилган эди.

Айни кунларда таҳририятимизга “Миллион”нинг кўплаб мухлислари қўнғироқ қилиб, жамоанинг галдаги концертига чипта сотиб олиш муаммо бўлаётганини айтиб, уни қаердан харид қилиш мумкинлиги борасида маслаҳат сўрашмоқда. Биз ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида жамоа сардори Бекзод Комилжонов ва Даврон Кабулов билан боғландик.

Даврон Кабулов, “Миллион” жамоаси аъзоси:
— Концертимиз рекламалари телевидение ва радиоларда берилмаган бўлсада, 14-18 сентябрь кунларига белгиланган дастурнинг чипталари оз вақт ичида қўлма-қўл бўлиб кетди. Сўнг талабларни инобатга олган ҳолда концерт кунларини яна уч кунга кўпайтирдик. Бугун, 21 сентябрь, концертнинг сўнгги куни. Мухлисларга шуни маълум қилмоқчиманки, ортиқча шов-шувларга алданиб қолишмасин, чиптани сарой кассаларидан харид қилишлари мумкин.

Бекзод Комилжонов, “Миллион” жамоаси сардори:
— Концертга чипта қолмаган деган гаплар бўҳтон. Биз ана шундай ҳолатларнинг олиш ва мухлисларимизнинг чайқовчиларга алданиб қолишларини истамаганимиз учун ҳам концерт кунларини яна уч кунга кўпайтирган эдик. Газеталар ва интернет сайтлари, умуман, ОАВларга чипта қолмаган, деган гаплар билан қўнғироқ қилаётганлар аввал сарой кассаларига мурожаат қилиб кўришсин. Мана ҳозир ҳам кассада турибман, одамлар бемалол чипта харид қилишяпти.

Дарҳақиқат, жамоа аъзоси Даврон Кабулов таъкидлаганидек, “Миллион”нинг навбатдаги концерт дастури реклама роликлари ТВ ва радиоларда тақдим этилмади. Шаҳар кўчаларида эса афишаларга ҳам кўзимиз тушгани йўқ. Ижтимоий тармоқлар орқали кўтарилган шов-шувларнинг ўзи “Миллион”нинг минглаб мухлисларини “Истиқлол” санъат саройига жамлади. Бу ҳам жамоанинг мухлислар орасида катта обрў топганидан далолат. Ҳар ҳолда 4 кун реклама концерт қўйиш ва талабларга кўра, концерт кунларини уч кунга кўпайтириш, бу ҳам етмагандек, шанба ва якшанба кунлари соат 15:00да ҳам мухлислар қаршисига чиқиш манаман деган санъаткорларга ҳам насиб этмайдиган ҳолат. Икки ярим йиллик танаффус “Миллион”нинг қадрини анча оширганини кундек равшан қилиб қўйди.

Айни вазиятда биз концертнинг ташкилий масалалари ва чипталар билан боғлиқ саволларга эътибор қаратдик, холос. Томошада айтилган гаплар, унинг маънавий қиёфасига бироздан сўнг назар ташлаб, ғалвирни сувдан кўтарамиз.

Теглар:Миллион Концерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!