Финляндия ҳукумати бу ҳаракат фақатгина зарур ҳолларда қўлланилиб, болаларнинг келажакдаги манфаатлари учун амалга оширилишини таъкидламоқда.
Виктория Медведева аслида Россия фуқароси бўлиб, хизмат визаси билан Финляндияда вақтинчалик ишлаш учун яшайди. Унинг барча оила аъзолари Россия Федерацияси фуқаролигини олган шахслардир. Виктория Медведева 2011 йилдан буён ушбу мамлакатда истиқомат қилади.
Аёл ўз фарзандларини ҳукумат томонидан олиб қўйилишига ҳеч қандай сабаб йўқлигини таъкидламоқда. Бу борада Россия ҳукумати, Россия элчилари ва бола ҳуқуқлари бўйича масъул Анна Кузнецовадан ёрдам сўраган Виктория Медведева “Менга хозирча ҳеч қандай маълумот ҳам беришмаяпти. Айтишларича, суриштирув ишлари олиб борилар экан. Келгусида фарзандларимни қайтариб олишимга ҳам кафолат беришмаяпти”, дейди. Аёл ҳафтада 3 маротаба фарзандлари билан кўришиши мумкинлигини маълум қилган.
Мазкур вазият юзасидан Россиянинг Финляндиядаги элчихонаси вакиллари хозирча ҳеч қандай изоҳ беришмаган.
Айтиш керакки, Финляндияда болаларни ўз оиласидан тортиб олиш ҳолатлари кўплаб учраб туради. Ижтимоий ҳизмат вакиллари бу ҳаракат болаларнинг камолоти учун амалга оширилади. Бундай вазиятларнинг барча деталлари ўрганиб чиқилгач, маъқул кўрилган оилаларга ўз фарзандлари қайтариб берилади.