...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ фуқароси битта SMS учун 30 йилга қамалади


12:31, 21.09.2016 Олам
 4 349

SMS хабарида Эйкс гиёҳванд моддалар сотиш таклифини ёзган ва қабул қилувчининг рақамини хато терган.

Американинг Жонсон округида истиқомат қилувчи 19 ёшли Шелби Эйкс нотўғри рақамга йўллаган SMS хабари учун 30 йилга қамалиши мумкин.
 
SMS хабарида Эйкс гиёҳванд моддалар сотиш таклифини ёзган ва қабул қилувчининг рақамини хато терган. Бу хабар эса полиция ходимига келиб тушган. Полиция хизматчиси бу воқеа юзасидан Жонсон округи шерифи билан боғланган.
 
Шундан сўнг, яширин агент “келишув” ҳақида гаплашиб олиш учун Шелби Эйксга қўнғироқ қилди. Детектив метамфетамин ва фақатгина шифокор кўрсатмаси билан бериладиган 17 дона оғриқ қолдирувчи таблетка сотиб олган. 19 ёшли қиз ҳаммаси бўлиб 700 АҚШ долларига баҳоланувчи наркотик модда келтирган.
 
Эйкс воқеа жойида ҳибсга олинди. Энди эса уни 30 йиллик қамоқ жазоси кутиб турибди.
 
Маълумот учун, метамфетамин асабни тинчлантирувчи восита ҳисобланади. Боғланиб қолиш ва қарамликни шакиллантирувчи хусусиятга эгалиги сабаб у гиёҳванд моддалар сирасига киради. Уни биринчи бўлиб япониялик кимёгар олим Нагаи Нагаёси 1893 йилда эфидрин моддасидан синтез йўли билан ажратиб олган. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:SMS АҚШ Гиёҳванд моддалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!