Ҳар иккала гумондор шахс Жолиет шаҳрида машғулотлар олиб борувчи ҳарбий бўлинмага ҳужум уюштиришни мақсад қилганликлари ҳақидаги айбловни тан олишган.
РИА Новостининг хабар беришича, 22 ёшли Ҳасан Эдмондс Федерал тергов бюроси (ФБР) томонидан Қоҳирага учиб кетиш вақтида Чикаго аэропортида қўлга олинган. Иккинчи гумондор шахс, яъни 29 ёшли Жонас Эдмондс эса ўз уйида ҳибс қилинган.
Ҳар иккала гумондор шахс Жолиет шаҳрида машғулотлар олиб борувчи ҳарбий бўлинмага ҳужум уюштиришни мақсад қилганликлари ҳақидаги айбловни тан олишган. Хабарларга кўра, собиқ ҳарбий хизматчи Ҳасан Эдмондс 30 йилга озодликдан маҳкум этилган, акасига эса 21 йиллик қамоқ жазоси тайинланган.