Зигмар Габриэль 21-22 сентябрь кунлари Москва шаҳрида меҳмон бўлиши кутилмоқда.
Вазир шунингдек, Россия Иқтисодиёти ривожланиши вазири Алексей Улюкаев ҳамда Россияда фаолият олиб бораётган Германия компаниялари вакиллари билан учрашишни режалаштирган.
Германия ҳукумати тарафидан маълум қилишларича, Германия Федератив Республикаси вице-канцлери ва россиялик вакиллар ўртасида ўтказиладиган муҳокамаларнинг асосий мавзуси икки давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатлар ҳақида кечади. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи билан боғлиқ масала ҳам кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Владимир Путин Зигмар Габриэль билан сўнгги марта 2015 йилнинг октябрь ойида учрашув ўтказганди. Шундан кейин жорий йил июнь ойида Габриэлнинг Москвага уюштирилажак ташрифи “брексит”, яъни Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши сабаб қолдирилганди.