Бангладешда ҳар йили чақмоқ чақиши сабаб юзлаб одамлар ҳалок бўлади.
Бангладешда ўтган сутка давомида кузатилган кучли чақмоқ чақиши бир неча кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бангладеш Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича департамент директорининг хабар беришича, 18 киши яшин уриши қурбонига айланган, яна 15 киши кучли куйиш жароҳатларини олган.
Яшин асосан далада меҳнат қилувчи фермер ва балиқчилар ҳаётига хавф солади. Бангладешда ҳар йили яшин уриши сабаб юзлаб одамлар ҳалок бўлади. Сўнгги йилларда эса вазият янада кескин тус олмоқда. Шу сабаб ҳукумат қишлоқларда истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида табиий офатга қарши жиддий чоралар кўришга киришган.

Дурдона Расулова