...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Манчестер Юнайтед” йўқ бўлиб кетиши мумкин эди, аммо...


18:57, 09.01.2018 Спорт
 3 574

“Қизил иблислар”нинг ҳар бир муваффақиятлари тагида қийин меҳнат ва бир қанча пуллар ётади.

Англиянинг буюк жамоаларидан бири “Манчестер Юнайтед”нинг тарихига назар соладиган бўлсак, уларнинг ҳар қандай муваффақиятлари қийинчиликларсиз бўлмаганини тушуниб етишимиз мумкин.
 
Масалан, 1927 йил жамоа инвестори Жон Генри Дейвис оламдан ўтгандан сўнг “қизил иблислар” танг аҳволга келиб қолишган. Бундан ташқари, “Юнайтед” 1931 йил инқирозга учрашига сал қолган.
 
Айнан мана шундай вақтда, англиялик машҳур тадбиркорлардан бири Жеймс Уильям Гибсон жамоани оғир аҳволидан қутқариб қолишга муваффақ бўлган.
 
Гибсон “Манчестер Юнайтед” жамоасининг барча қарздорлигини қоплаб беради.
 
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, 1938/1939 йил мавсумида “қизил иблислар” Англия биринчи дивизионини 14-ўрин билан якунлашган.
 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, “Манчестер Юнайтед”нинг айни вақтдаги ишлари жойида. Клубни португалиялик тажрибали мутахассис Жозе Моуриньо бошқармоқда.
 
“Қизил иблислар” ўтган йили Европа лигаси мусобақасида бош совринни қўлга киритишди, лекин АПЛни олтинчи ўрин билан якунлашди.
 
Америкалик тадбиркор Малкольм Глейзер 2003 йилнинг сентябрь ойида “Манчестер Юнайтед”нинг тўлиқ акцияларини сотиб олади ва жамоага мана 15 йилдирки, Глейзерлар оиласи хўжайинчилик қилиб келмоқда.
 

Теглар:Манчестер Юнайтед 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!