...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путиннинг сайловолди кампаниясига ким қанча маблағ берди?


18:51, 09.01.2018 Олам
 3 897

Ҳар бир номзод 400 миллион рублдан ортиқча маблағни сайловолди кампаниясида сарфлаши мумкин эмас.

Россия президенти Владимир Путин жорий йилда президентликка бўлиб ўтадиган сайловда мустақил номзод сифатида рўйхатдан ўтгани тўғрисида хабар берилган эди.

Россия президенти Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песковга Путиннинг сайловолди кампанияси ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар ҳақида савол берилганда, бу савол унинг ваколатига кирмаслигини айтиб, номзоднинг штабига мурожаат қилишни маслаҳат берди. Лекин, Путиннинг сайловолди штаби ҳали иш бошламаган. 

Бундан олдинроқ, Россия Марказий сайлов комиссияси Владимир путиннниг сайловолди кампанияси ҳисоб рақамига 400 миллион рубл маблағ келиб тушгани тўғрисида хабар берган. Ҳар бир номзод 400 миллион рублдан ортиқча маблағни сайловолди кампаниясида сарфлаши мумкин эмас.

Владимир Путиннинг сайловолди кампаниясига келиб тушган маблағлар асосан “Единая Россия” сиёсий партияси ҳамда ҳудудий ҳамкорлик ва ривожланиш фондларидан келиб тушганини кузатиш мумкин. “Единая Россия” сиёсий партияси, Краснодар, Свердловск ва Татаристон ҳудудий ҳамкорлик ва ривожланиш фондидан 28 миллион рублдан маблағ келиб тушган. Яна тўртта ҳудудий фонд 25 ва 24 миллион рублдан маблағларни ўтказиб берган.  Қолган ўлка ва вилоятлардаги ҳудудий ҳамкорлик ривожланиш фондлари ҳам худди шу тартибда пул маблағлари кўчириб беришган. Россия Марказий сайлов комиссияси 20 минг рублдан кўп маблағ хайрия қилган жисмоний шахсни кўрсатиши шарт. Владимир Путинга фақат бир киши 30 минг рубл миқдоридаги маблағни хайрия қилган. 

Обил Сафаров

 

Теглар:Путин Сайлов Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!