“Қизил иблислар”нинг умумий фойдаси мавсум якунига кўра 585 миллион фунтгача ошиши кутилмоқда.
Ушбу кўрсаткич 2015/16 йил мавсумида 515,3 миллион, соф фойда 68,9 миллионни ташкил этганди. Жамоа ўтган мавсумда аввалгисидан 66 миллион кўпроқ фойда топишга эришган, соф фойда орасидаги фарқ эса 11,9 миллионга тенг.
“Манчестер Юнайтед”нинг маошлар ҳақидаги баёнотига кўра 263.5 млн фунт, яъни, ўтган мавсумдагига қараганда 31.3 миллионга кўпроқ эканлиги ҳам маълум бўлди. “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-Лигаси жамоалари орасида футболчиларига энг кўп маош тўлаётган жамоа ҳисобланади.
Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” қарзларини ҳам камайтиришга эришди. Жамоа эгаси ҳисобланмиш, Глейзерлар оиласи қарзларини 2005 йилда жамоани сотиб олганидан кейин 260.9 миллиондан 213.1 миллионга камайтирди.
“Қизил иблислар”нинг умумий фойдаси мавсум якунига кўра, 585 миллион фунтгача ошиши кутилмоқда.
“МЮ” 1992/93 йилдан бери совринлар орқали 1 миллиард фунт ишлаб олган илк жамоа бўлганди. Маълумот учун, “Forbes”нинг янги кўрсаткичларига кўра, “Манчестер Юнайтед” дунёнинг энг бой жамоаси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, кеча “Футбол мухлислари ўқимасин! Ўзбекистон футболининг келажаги борми?” номли туркум мақолаларнинг биринчисини эълон қилган эдик. Унда миллий футболнинг ўтмиши, бугунги куни ва келажаги ҳақида фикрлар юритилган.