Ўзбекистон Президенти БМТ минбарида 18 дақиқа нутқ сўзлади.
У БМТ Хавфсизлик Кенгаши олдида маъруза қилиб 1957 йил 23–24 январь кунлари учта йиғилишда нутқ сўзлаган. Йиғилишнинг овозли ёзувларига мувофиқ маъруза 8 соатдан ортиқ вақт давом этган.
Давлат раҳбарлари томонидан қилинган маърузалар бўйича эса ҳолат қуйидагича:
1. Куба раҳбари Фидел Кастро — 1960 йил 26 сентябрда Бош Ассамблеяда 269 минут маъруза қилган.
2. Гвинея президенти Секоу Тоуре — 1960 йил 10 октябрда 144 минут;
3. Собиқ Иттифоқ раҳбари Никита Хрушчёв — 1960 йилда 140 минут;
4. Индонезия президенти Сукарно — 1960 йил 30 сентябрда 121 минут;
5. Ливия раҳбари Муаммар Каддафий — 2009 йил 23 сентябрда 96 минут.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлаган эди.
Ўзбекистон Президенти БМТ минбарида 18 дақиқа нутқ сўзлаган.
Ушбу сессияда энг узоқ вақт нутқ сўзлаган шахс Фаластин президенти Маҳмуд Аббос бўлди. Умумсиёсий мунозарада Фаластин раҳбари 43 дақиқа сўзлаган. Ундан кейинги ўринда АҚШ президенти Дональд Трамп бўлиб, у 41 дақиқа нутқ сўзлагани айтилган.
Энг қисқа маъруза Литва президенти Дали Грибаускайте томонидан амалга оширилган. Унинг нутқи 5 дақиқа давом этган.