...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Кучли Туркия” – Эрдўғаннинг мактуби тартибсизликларга сабаб бўлди


19:22, 16.06.2018 Олам
 4 119

Эрдўған овоз бериш жараёнларидан олдин сайловчиларнинг манзилларига мактуб йўллади.

Туркия Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Европада яшовчи туркларга йўллаган “Кучли Туркия” мактуби Голландияда тартибсизликлар юзага келишига сабаб бўлди. Бу ҳакда “Sondakika.com” нашри хабар бермоқда.
 
Ушбу мактубга Голландия ҳукумати “ички ишларимизга аралашиш” дея таъриф берган. Эрдўған 19 июнь соат 21:00 га қадар давом этувчи овоз бериш жараёнларидан олдин Белгия ва Голландиядаги сайловчиларнинг манзилларига мактуб йўллади.
 
Бу воқеага Голландия Ижтимоий ишлар ва Меҳнат вазири Воутер Колмес Эрдўғаннинг ушбу ишини “ноўрин” дея муносабат билдирган. Шунингдек, Голландиянинг ички ишларига аралашиш деб таърифлаган вазир “голландиялик туркларнинг келажаги Голландиядир”, деди.


 
Шунингдек, Туркия томонидан сайловчиларнинг манзиллари қандай қилиб қўлга киритилгани катта муҳокамаларнинг асосий мавзуси бўлди.
 
Бироқ, голландиялик вазир ҳукумат бу масала юзасидан бирор чора кўриш ёки кўрмаслиги тўғрисида баёнот бермади.
 
Эслатиб ўтамиз, Голландия 2015 йилда собиқ Бош вазир Аҳмед Довутўғли имзоси билан турк миллатига мансуб сайловчиларга мактуб жўнатиши Туркиянинг Гаагадаги элчисини Ташқи ишлар вазирлигига чақириб Анқарага протест эълон қилган эди.
Абдуллажон Ғаниев

Теглар:Туркия Голландия Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!