Икки йирик иқтисодиётга эга мамлакатлар ўртасида савдо уруши алангалана бошлади.
Трамп 6 июлдан 25 фоиз бож олинувчи, Хитойдан импорт қилиб олиб келинадиган 800 та стратегик маҳсулотни рўйхатга киритган.
Хитой савдо вазирлиги ҳар томонлама мутаносиб жавоб қайтариши ва Трамп билан бўлган аввалги музокаралар ҳеч қандай кучга эга эмаслигини таъкидлаган.
Маълумотларга кўра, Хитой ҳукумати 659 Америка маҳсулотига 25 фоизлик бож жорий қилади. Бож жорий қилинувчи товарлар рўйхати олти маротаба кенгайганига қарамасдан, унинг қиймати 50 миллиард долларга тенг бўлиб қолаверган. АҚШнинг бир нечта қимматбаҳо маҳсулотлари рўйхатдан чиқарилган.
Трамп Хитой жавоб қайтарсагина қўшимча бож жорий қилинишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Хитой ва АҚШ музокаралар орқали савдо муносабатларини келишиб олган эдилар.