Аввалроқ, Афғонистондаги Ироқ элчихонаси ИШИД жангарилари томонидан портлатилган эди.
Маълум бўлишича, асирлар бир неча кундан бери маҳаллий ҳарбийлар гуруҳ жангариларига қарши курашаётган Мирза Оланг ҳудудида ўққа тутилган.
“Мирза Оланг ҳудудини босиб олган “Толибон” ҳамда “ИШИД” жангарилари даҳшатли хунрезликни уюштирдилар. Гувоҳларнинг берган маълумотларига кўра, 30-40 нафар одам отиб ташланган. Қурбонлар орасида аёллар, болалар ва қариялар ҳам бўлганди”,- дейди вилоят губернатори Забихулла Омоний.
Маълумотларга кўра, маҳаллий ҳарбийлар ҳудудни жангарилардан тозалаш мақсадида ҳукуматдан ҲҲК (Ҳарбий Ҳаво Кучлари) ёрдам кучларини сўраган.