...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италиядаги табиий офатлар оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлмоқда


17:14, 07.08.2017 Олам
 2 058

Қурбон бўлганлардан ташқари яна икки киши бедарак йўқолди.

Кеча, 6 август куни Италиянинг шимолий ҳудидида кучли ёмғир ва шамол кузатилди. Содир бўлган табиий офат натижасида камида тўрт киши ҳалок бўлди, икки нафар одам бедарак йўқолган.
 
Маълум бўлишича, бир киши Фриули-Венеция-Жулия ҳудудида ҳалок бўлган. Кейинчалик бир неча киши жойлашган палатка устига дарахт қулаши оқибатида 41 ёшли бельгиялик фуқаро вафот этди.
 
Қўшни Венето вилоятида қулаган дарахт эса қишлоқда ўтказилаётган байрам иштирокчиларидан бирининг устига тушган. Зудлик билан шифохонага етказилган эркакни сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
 
Табиий офатнинг учинчи қурбони 47 ёшли эркак бўлиб, уни альполди вилояти бўлмиш Трентино-Альто-Адижа ҳудудида чақмоқ урди.
 
Тўртинчи ҳалок бўлган фуқаро 24 ёшли римлик аёл бўлиб, у шимолий Ломбардиянинг Брешиа вилоятига саёҳат учун ташриф буюрганди. Аммо кучли сув тошқини аёлни сўқмоқдан суриб юборган ва у бир неча метр баландликдан қулаб тушган.
 
Аёлни қутқариш учун етиб келган шошилинч ёрдам хизматининг вертолёти ноқулай шароит туфайли қўна олмаган. Ушбу қурбонлардан ташқари яна икки киши бедарак йўқолган. Ҳозирда уларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Италия тўфон сув тошқини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!