Икки давлат раҳбарларининг учрашуви Халқ мажлислари уйида бўлиб ўтди.
Ким Чен Ин бугун турмуш ўртоғи билан Хитойга борди. Унинг ташрифи икки кун давом этади. Икки давлат раҳбарларининг учрашуви Халқ мажлислари уйида бўлиб ўтди.
“Хитой бизнинг дўстимиз ва энг яқин қўшнимиз. Раис Си Цзиньпин – фавқулодда ҳурматли буюк бошқарувчи. Узоқ вақт менга кўрсатилган ёрдам учун бош котиб, ўртоқ Си Цзиньпинга ва Хитой халқига миннатдорлик билдираман”, дейди Ким Чен Ин.
КХДР раҳбари Корея меҳнат партияси номидан Си Цзиньпин билан эришилган келишувларнинг амалга оширилишига ваъда берди.
Маълумот ўрнида, сўнгги уч ой давомида КХДР етакчиси Хитойга уч маротаба сафар уюштирди. Бироқ олдинги икки ташрифни Хитой расмийлари Ким Чен Ин қайтиб кетгандан кейин хабар қилган эди.