Якунланган овоз бериш жараёнида 176769 нафар сайловчи қатнашди.
Айни кунларда Туркиянинг 51 мамлакатдаги элчихоналари ва бош консулликларида муддатидан аввал сайловларда овоз бериш жараёнлари якунланяпти. Тўққиз мамлакатдаги Туркия дипломатик идораларида овоз бериш 19 июнь куни якунланади. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги хабар берди.
Туркиянинг тўққиз (Германия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Дания, Франция, Нидерландия, Швейцария ва Норвегия) мамлакатдаги 33 та димломатик идораларида овоз бериш бугун 21:00 да якунланади. Бу мамлакатлардаги Туркия дипломатик муассасаларига овоз берган сайловчилар 1,8 миллион нафардан ошган.
Туркия Марказий сайлов комиссияси берган тахминий маълумотларга кўра, сайловларда овоз бериш жараёнида чет элдаги сайловчиларнинг 41 фоизи қатнашган.
Қуйидаги мамлакатларда якунланган овоз бериш жараёнида 176769 нафар сайловчи қатнашди.
АҚШ, Албания, Австралия, Озарбайжон, Баҳрайн, БАА, Босния ва Герцоговиня, Чехия, Хитой, Финляндия, ЖАР, Грузия, Ироқ, Эрон, Ирландия, Испания, Исроил, Швеция, Италия, Япония, Канада, Қатар, Қозоғистон, Қирғизистон, Косова, Қувайт, Шимолий Кипр Туркия Республикаси, Ливан, Люксембург, Венгрия, Македония, Мальта, Миср, Молдова, Ўзбекистон, Польша, Руминия, Россия, Сербия, Сингапур, Судан, Саудия Арабистони, Тайланд, Туркманистон, Украина Уммон, Иордания, Янги Зеландия ва Грецияда яшовчи ёки вақтинча бўлиб турган Туркия фуқаролари овоз беришни якунлади.
Эслатиб ўтамиз, 24 июнда Туркияда муддатидан аввал Парламент ва Президент сайловлари бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда яшовчи ва вақтинча бўлиб турган Туркия фуқаролари ҳам сайловларда овоз бераётгани ҳақида хабар берган эдик.