...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудиялик шайх Ўзбекистон саноатига 2 миллиард доллар инвестиция киритади


19:42, 19.06.2018 Жамият
 4 377

Компания Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида заводлар қуриш ниятида.

Саудия Арабистонининг Ajlan & Brothers Group компанияси Ўзбекистон енгил саноатига 2 миллиард доллар инвестиция киритмоқчи.
 
Компания Бошқарув раиси шайх Муҳаммад Абдулазиз Ажланнинг сўзларига кўра, компания Бухоро, Андижон ва Самарқанд вилоятларида пахта хомашёсини қайта ишловчи завод қуриш ниятида.
 
Шунингдек, Ажлан Ўзбекистоннинг ипакчилик, текстил саноати ва туризм соҳасига инвестиция киритишни режалаштиряпти. Компания Тошкент, Бухоро ва Андижонда беш юлдузли меҳмонхоналар қуриш мақсадида.
 
Маълумот учун, Ajlan & Brothers Group тайёр кийимлар ва матолар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Унинг Яқин Шарқ мамлакатларида 45 та филлиали ва 200 дан ортиқ савдо марказлари мавжуд. У ўз бизнесини Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Яман, Сурия, Иордания, Ливия ва Мисрда юритади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:туризм инвестиция ипакчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар