“GM Uzbekistan” АЖда энергоменежмент тизими стандарти бўйича сертификатлаштириш аудити муваффақиятли ўтказилди.
“GM Uzbekistan” АЖда жорий этилган энергоменежмент тизимининг асосий мақсади энергия самарадорлигини яхшилаш орқали энергия харажатларни камайтиришдир.
Шу билан бирга, корхона ISO 9001 (сифат бошкаруви тизими), ISO 14001 (экологик менежмент) ва OHSAS 18001 (профессионал хавфсизлик ва меҳнат мухофазаси соҳасидаги менежмент тизими) каби стандартларига эга.