Телеканал “Евро – 2016”дан ўрин олган 51 ўйиннинг 45 тасини тўғридан-тўғри эфирга узатади.
Маълумотларга қараганда, 51 учрашувдан 45 таси тўғридан-тўғри эфирда тақдим этилса, 3-турнинг параллел равишда ўтадиган 6 та ўйини ёзиб олинган ҳолда эфирга узатилади. Бу ҳақда телеканал маъмурияти маълум қилган.
Ўзбек телевидениесида биринчи марта “UzReport TV” телеканали орқали “Евро – 2016” ўйинлари ҳам рус, ҳам ўзбек тилларида шаҳрланади. Томошабинлар телевизорга ўрнатилган тюнер орқали ўзларига керакли тилни танлаш имконияти эгалар.
“Евро – 2016” футбол баҳсларини ўзбек тилида Даврон Файзиев, Санжар Ризаев, Ёқубжон Бобожонов ва актёр Алишер Узоқов шарҳлайди.
Рус тилида эса Отабек Жўраев, Жасурбек Ғайбуллаев, Азиз Ғуломов ва яқиндагина 50 ёшни қаршилаган футболчи Азамат Абдураимов шарҳлаб боради. Қолаверса, Россиянинг “MATCH TV” телеканали таниқли шарҳловчиси Александр Елагин Ўзбекистонга ташриф буюриб, “Евро – 2016” ўйинларини pley-off босқичидан то финалга қадар шарҳлаб бориши кўзда тутилган.