Ғолиблик учун жами 500 нафар ижодкор номзодлик қилди.
Бугун Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг “Медиа-холл”ида анъанавий “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танлови ғолиблари ва совриндори тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Бу йил “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” ғояси асосида ташкил этилган танлов адабиёт, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, тасвирий санъат, фотография, дизайн, кино йўналишларида ўтказилиб, ғолиблар аниқланди.
Танлов ҳайъати 500 ижодкорнинг 5 мингга яқин ишини баҳолади. Барча йўналишлар бўйича 25 нафар ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Дурдона Расулова