...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Челси”ни Антонио Конте бошқариши мумкин


17:28, 23.02.2016 Спорт
 2 552

Лондон клуби Италия терма жамоаси бош мураббийи билан жиддий келишувга эришди.

Англиянинг “Челси” футбол клуби Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте билан жиддий келишувга эришди. Бу ҳақда “Goal.com” сайти хабар берди.

46 ёшли мутахассиснинг Италия миллий терма жамоаси билан шартномаси шу йилда ўтказиладиган Европа чемпионати ўтгандан сўнг якунига етади. Шундан сўнг, Конте "Челси" билан шартномага имзо чекади.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Жозе Моуриньонинг истеъфосидан сўнг Лондон клубининг бош мураббийи вазифасини вақтинча бошқариб туриш голландиялик мураббий Гус Хиддинкка топширилган эди.

Конте Италия термасини бошқаришдан олдин, уч йил давомида Туриннинг "Ювентус" клубини бошқарган. У туринликлар билан уч марта Италия чемпиони бўлган ва икки марта мамлакат суперкубогини ютган.

“Челси” клуби айни дамда Англия чемпионатида 26 та ўйиндан кейин 33 очко билан турнир жадвалининг 12 поғонасида бормоқда.

Руслан Сулаймонов

Теглар:Челси Еврпопа чемпионати Жозе Моуриньо Антонио Конте Гус Хиддинк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 716

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!