...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Челси”дан устун келган “Арсенал”ни финалда “Манчестер Сити” кутиб турибди


14:49, 25.01.2018 Спорт
 1 758

Финал баҳси 25 февраль санасида ўтказилади.

Бугун, 25 январь куни Англия кубоги  мусобақасининг ярим финал жавоб баҳсида Лондоннинг икки клуби “Арсенал” ва “Челси” ўртасида қизиқарли баҳс бўлиб ўтди.
 
Ўз майдонида катта устунликка эга бўлган “Арсенал” “Челси”ни 2:1 ҳисобида таслим этиб, мусобақанинг финалига йўлланмани қўлга киритди.
 
Биринчи ўйин “Стэмфорд Бридж” стадионида бўлган ва 0:0 ҳисоби қайд этилган.

Иккинчи ўйинда Эден Азар ва мезбонлардан Гранит Жака гол уришган бўлса, яна бир тўпни Антонио Рюдигер ўз дарвозасига киритиб юборди ва жамоасининг зарарига ишлади.
 
Эндиликда финал ўйини “Арсенал”, “Манчестер Сити” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳс 25 февраль санасида ўтказилади.
 
Англия лига кубоги. 1/2 финал.
 
АрсеналЧелси 2:1.
 
Голлар:  Рюдигер (12, автогол), Жака (60) – Азар (7).

“Арсенал”: Оспина, Косьельни, Монреаль, Бельерин, Мустафи, Уилшер, Эл-Нени, Жака, Озил, Ивоби (Рэмзи,
84), Ляказетт (Колашинац, 84).

“Челси”: Кабальеро, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес (Заппакоста, 72), Азар, Канте, Виллиан (Баркли, 30), Бакайоко, Педро (Батшуайи, 65), Алонсо.

Огоҳлантиришлар:  Азар (17), Уилшер (31), Мозес (62), Монреаль (66).
Дастлабки ўйин: 0:0.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Арсенал Челси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 716

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!