Нашриётга бир йил олдин қилинган ҳужум натижасида 12 киши ҳалок бўлган эди.
Прокуратуранинг сўзларига кўра, нашриётнинг Facebook’даги саҳифасида бир нечта хабар қолдирилгани тергов иши очилишига сабаб бўлган. Бундан ташқари, июнь ойининг ўрталарида нашриёт манзилига почта орқали бир қатор таҳдид қилувчи хатлар келиб тушган.
“Charlie Hebdo”нинг бир нечта ходимлари ҳаёти хавф остида бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Бундан олдин ҳам “Charlie Hebdo” нашриётига бир неча таҳдидлар бўлган. 2015 йилнинг 7 январида нашриёт биносига бостирб кирган икки террорчи журналнинг 11 нафар ходими ва бир полициячини ўлдирган эди.
Маълумот ўрнида, “Charlie Hebdo” журнали 1970 йилдан буён Францияда чоп этилади. Журнал сатирик хусусиятга эга бўлиб, ҳар хил карикатуралар, репортажлар ва ҳажвиялардан иборат.