...
МЕНЮ
ONLINE TV

“British Airways” ходимлари ойлик маош оширилишини сўраб, намойишга чиқишмоқчи


11:49, 28.01.2017 Олам
 1 850

Намойишда энг камида авиакомпанияда фаолият кўрсатувчи 2 900 нафар турли йўналишларда парвоз қилувчи экипаж възолари иштирок этишади.

Февраль ойининг бошида British Airways авиакомпаниясининг экипаж аъзолари ойлик маошларини оширишни талаб қилиб, 6 кунлик намойиш уюштиришмоқчи. Бу ҳақда “Theguardian.com” хабар қилмоқда.
 

Намойишда энг камида авиакомпанияда фаолият кўрсатувчи 2 900 нафар турли йўналишларда парвоз қилувчи экипаж аъзолари иштирок этишни режалаштиришмоқда.
 
Талабгорларнинг маълумот беришларича, намойишга чиқиш жараёни икки қисмга бўлинади. Биринчи қисм 5 февраль , якшанба куни бошланиб, 8 февралга қадар давом этади. 9 февраль куни эса намойишчиларнинг иккинчи қисми чиқади ва ушбу жараён аввалгиси каби 3 кун давом этади.
 
Эслатиб ўтамиз, бу “British Airways” авиакомпаниясининг экипаж аъзолари томонидан уюштирилаётган биринчи намойиш эмас. Улар ойлик маошларини минимум яшаш шароитини яхшилашга етадиган даражада оширишларини сўрашмоқда.
Умида Якубова

Теглар:British Airways Намойиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!