18 ой ичида Президентлар уч марта расмий учрашувлар ўтказидилар.
Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳар ой камида икки марта телефон орқали мулоқот қилмоқдалар. Бу ҳақдаги маълумотни элчи ифтор кечасида очиқлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, ўтган бир ярим йил ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида учта расмий учрашув ўтказилди. Эрдўған икки марта Ўзбекистонга келди. Мирзиёев эса бир марта Туркияга ташриф буюрди.