...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Alibaba” раҳбари энг бой одам деб топилди


20:24, 26.10.2018 Олам
 7 062

54 ёшли тадбиркорнинг бойлиги 34,6 млрд АҚШ долларига баҳоланди.

“Forbes” нашри “Хитойнинг 400 та энг бой одами” рейтингини эълон қилди. Хитойнинг энг йирик интернет-тижорат компанияси “Alibaba” асосчиси Жек Ма рейтингнинг энг юқорисидан ўрин олди.
 
Жорий йилда 54 ёшли тадбиркорнинг давлати 34,6 млрд АҚШ долларига баҳоланди, ўтган йили бу кўрсаткич 38,6 млрд АҚШ долларини ташкил этганди.
 
Рейтингнинг иккинчи пўғонасидан 32,8 млрд АҚШ долларига тенг бойлик билан “Тencent” телекоммуникацион корпорацияси раҳбари Ма Хуатен жой олди.
 
Учинчи ўрин “Evergrande” кўчмас мулкни ривожлантириш компанияси бошқарув кенгаши раиси Сюй Цзяинга насиб этди. Унинг бойлиги 30,8 млрд АҚШ долларига баҳоланди.



Маълум бўлишича, Хитойда миллионерларнинг ўртача ёши 55 ёш бўлиб уларнинг 50 фоизи Хитойнинг еттита йирик шаҳарларида яшайди.
 
Таъкидлаш жоизки, хорижда фаолият юритаётган хитойлик компанияларнинг даромади бир йил давомида 52 фоизга ошиб, 137,9 млрд АҚШ долларига кўпайган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Alibaba Жек Ма Forbes 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!